Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

15:14 05 Декабрь 2022 Жамият
832 0

Фото: Иллюстратив cурат

Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълумотларни эълон қилди

Эртага фақат республиканинг шарқий ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10о совуқ, кундузи 3о совуқ-2о илиқ, республиканинг шимолий ҳудудларида кечаси 13-15о совуқ, баъзи жойларда 20о совуқгача, кундузи 4-9о совуқ атрофида бўлади.

Сўнг иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг жануби-шарқий ҳудудларида, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 7-8 декабрь кунлари баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8о совуқни, баъзи жойларда 10о совуқгачани, кундуз кунлари 3о совуқ-2о илиқни, республиканинг шимолий ҳудудларида кечаси 8-13о совуқни, баъзи жойларда 15-20о совуқгачани, кундуз кунлари 2-7о совуқни ташкил этади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади, йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.

Ўзгидромет иссиқроқ кийинишни, шунингдек йўлларда эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер