Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

18:51 07 Август 2023 Иқтисодиёт
1044 0

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Илҳом Иброҳимович Норқулов Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тайинловга қадар Илҳом Норқулов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Жамшид Қўчқаров Шерзод Кудбиев ўрнига вазир лавозимига тайинланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер