Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди

12:17 14 Август 2021 Ҳужжатлар
1881 0

“Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ)га қўшимча вазифалар юклатилди.

Марказ, жумладан, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини илмий асосланган таклиф ва тавсиялар билан доимий равишда таъминлаб боради.

Қарор билан Марказ тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:

➖ Саноат кластерлари фаолиятини ривожлантириш шўъбаси;

➖ IT-технологияларни жорий этиш ва маълумотлар базасини интеграциялаш шўъбаси;

➖ Жамоатчилик билан алоқалар ва маркетинг шўъбаси.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида Марказнинг ҳудудий филиаллари тузилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер