Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммити бўлиб ўтиши муносабати билан ТДИУда дарслар бекор қилинди

16:39 07 Ноябрь 2023 Иқтисодиёт
377 0

Жорий йилнинг 8-9 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети атрофидаги баъзи кўчалар йўллари ёпилади. Талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг университетга келишларида юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида 8-9 ноябр кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида дарс машғулотлари ўтказилмаслигини маълум қилинди.  8-9-ноябр кунлари университетнинг барча ходимлари ва профессор-ўқитувчилари масофавий (онлине) иш режимига ўтказилади.

Талабалар турар жойларида яшовчи талабалар ўз жойида қолади.
 
Маълумот ўрнида, 2023 йил 8-9 ноябр кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган дарс машғулотлари 10-17 ноябр кунлари оралиғида профессор-ўқитувчиларнинг дарс жадвалига мослаштирилган ҳолда режалаштирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер