Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитини 250 дан ортиқ ОАВ вакиллари ёритиб боради
Бугун эрталаб Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг 16-саммитини ёритувчи миллий ва хорижий журналистлар учун халқаро матбуот маркази иш бошлади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
100 дан ортиқ маҳаллий ва 150 дан ортиқ хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ана шундай муҳим халқаро тадбирни тезкор ёритиш имконини берадиган матбуот марказида барча зарур шарт-шароит яратилган. Хусусан, интернет тармоғига уланган замонавий компьютерлар, долзарб маълумотларни эфирга узатиш учун катта экранлар ўрнатилган.
Айни пайтда журналистлар тезкор хабарларни узатиш учун ишга киришган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг