Интернат уйи тарбияланувчиларига Президент совғалари топширилди

12:56 31 Декабрь 2020 Жамият
1446 0

Фарғона шаҳрида жойлашган «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида Янги йил шодиёнаси тадбирлари унутилмас таассуротлар қолдирди.

Байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирга Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров ташриф буюриб, интернат уйининг 250 нафардан зиёд тарбияланувчиларига Президентимизнинг Янги йил совғаларини топширди.

— Коронавирус пандемияси қийинчиликларига қарамай, азиз болажонлар, бу ерда таълим-тарбия бераётган устозлар ва тиббиёт соҳаси фидойилари ҳамиша давлатимизнинг юксак эътиборида, — деди вилоят раҳбари. — Бундай эътибор ва рағбат эса бу борадаги доимий ғамхўрликнинг амалдаги яна бир тасдиғидир.

Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер