Инспекторлар далага чиқади
АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда ОАВ вакиллари билан мунозарали савол-жавоб бўлиб ўтмоқда. Бунда кўтарилган масала юзасидан атрофлича маълумотлар берилмоқда. Хусусан, мажбурий меҳнат бўйича мурожаатлар беш кун ичида ўрганилиши ҳамда унга чора кўрилиши таъкидлаб ўтилди.
- Биз Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни бутунлай йўқ қилишга ҳаракат қиламиз. - дейди Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўринбосари Нодир Якубов. - Бу борада ўтган йили 200 та, бу йил эса 400 нафар инспекторлар далага чиқарилганлигини айтиш мумкин. Улар бевосита ОАВ вакиллари билан иш олиб боради. Қаерда мажбурий меҳнат ҳоллари кузатилганлиги ҳақида хабар келган бўлса, ўша жойга бориб ҳолатни ўрганади ва лозим бўлса маъмурий жавобгарликка тортади.
Юлдуз ЎРМОНОВА,
“Халқ сўзи“
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг