Имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар оромгоҳда дам олдирилди

21:23 19 Июнь 2022 Жамият
734 0

Мамлакатимизда имконияти чекланган шахсларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун, мактабгача таълим тизимиданоқ самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда республикамизда “Имкон” кўп тармоқли реабилитация марказлари Нукус шаҳри (Қорақалпоғистон Республикаси) ва Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фаолият кўрсатмоқда.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Имкон” реабилитация маркази тарбияланувчилари эга бўлган кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти 150 нафар болага мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда у ерда нутқида, эшитишида, кўришида, психик ривожланишда кечикаётган, ақли заиф, таянч ҳаракатида нуқсони бўлган болаларда таълим-тарбия ишлари олиб борилмоқда.

Яқинда ушбу “Имкон” кўп тармоқли реабилитация марказида тарбияланаётган 120 нафар имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли “Қибрай” болалар дам олиш оромгоҳида кун давомида дам олдирилиб, хушманзара табиат қўйнига сайр қилдирилди.

Шунингдек, болажонлар учун Темирйўлчилар маданият саройи санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер