Иккинчи жаҳон уруши хотираларда
Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган “Иккинчи жаҳон уруши хотираларда” номли республика кўрик-танловининг бу йилги ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллигига бағишлаб ўтказилган ушбу танлов доирасида иштирокчилар уруш йиллари хотираси, инсоний жасорат ва миллий қаҳрамонликни ёритувчи асарлар билан қатнашди.
Бу йилги танловга мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан юздан ортиқ истеъдодли ижодкорлар томонидан рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва графика йўналишларига мансуб 200 дан зиёд асар тақдим этилди.
Малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилган танлов якунида ғолиблар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг