Икки вазир истеъфосидан кейин Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс ҳам истеъфога чиқишини эълон қилди
Фото: Reuters
Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс Даунинг-стрит (Бош вазир қароргоҳи)даги матбуот анжуманида истеъфога чиқишини маълум қилди.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, у янги ҳукумат раҳбари сайланмагунча ўз лавозимида қолади.
Сиёсатчи бу қарорни лавозимга киришганидан олти ҳафта ўтиб қабул қилди. Яъни, Трасс ўз лавозимида 45 кун фаолият олиб борди. Шу тариқа у Британия тарихидаги энг қисқа муддат бош вазир бўлган сиёсатчига айланди.
Бунгача антирекорд фаолиятининг 119-кунида вафот этган Жорж Каннингга тегишли эди. У 1827 йилда Буюк Британия бош вазири бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг