Икки ойда қарийб 9 минг нафар ўзбекистонлик Мисрга сафар қилди
2026 йилнинг январь-февраль ойларида жами 8 890 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Мисрга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мисрга борган фуқароларимиз сафар мақсадлари бўйича тақсимланганда энг катта улуш саёҳат учун ташриф буюрганлар ҳиссасига тўғри келиб, уларнинг сони 8 463 нафарни ташкил этган.
Шунингдек, қариндошларни йўқлаш мақсадида 424 нафар, ўқиш истагида борганлар 2 нафар ҳамда даволаниш учун борганлар 1 нафарни ташкил этган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 минг нафарга камайган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг