Икки ойда хизматлар бозори 168 трлн сўмдан ошди
Миллий статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2026 йилнинг январь февраль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 168,2 трлн сўмни ташкил этган.
Бозор хизматлари ҳажми йиллар кесимида қуйидагича тақсимланган (январь февраль):
- 2026 йил — 168,2 трлн сўм;
- 2025 йил — 138 трлн сўм;
- 2024 йил — 109,6 трлн сўм.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 15,4 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг