Икки йил давомида қидирувда бўлган шахс Туркияда қўлга олинди
Фирибгарлик учун 2023 йилда қидирувга берилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақида мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Унга кўра, 1991 йилда туғилган И.А. фирибгарлик жиноятларини содир этиб, фуқароларга катта миқдорда зарар етказганликда айбланиб, қидирувга берилган.
Фуқаро И.А. Туркия ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинди ва Тошкент шаҳрига депортация қилинди.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига, шунингдек, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади.
«Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг