Ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйлар ўртасида “Тежамкор уй” рейтинг тизими ишга туширилади
Фото: Архив сурат
Қонунчиликка кўра, Нукус шаҳрида:
— ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйлар ўртасида “Тежамкор уй” ва “Тежамкор хонадон” рейтинг тизими ишга туширилади;
— йил якунига кўра, энг кам сув ишлатган 20 та хонадон ҳамда хонадонларининг 50 фоизидан ортиғи белгиланган меъёрлардан кам сув ишлатган 20 та кўп қаватли уйлар рағбатлантирилади;
— ғолиб хонадон ва уйларга қуёш панеллари ёки уй атрофини ёритиш мосламалари бепул ўрнатиб берилади.
Шунингдек, мазкур тажриба 2025 йилдан Тошкент шаҳри ва барча вилоят марказларида ҳам жорий қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг