Ҳужжатлари бўлмаган 10 минг қути дорини 13 минг АҚШ долларига сотилаётган ҳуқуқбузарлар ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент шаҳрида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахсларни қўлга туширди. Бу ҳақда Департаментнинг хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузарлик ҳолати аниқланган.
Қайд этилишича, фуқаро Н.К. ва бошқалар тегишли сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 199 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 10 минг қути «LEVOMER 500ig» номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 13 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов яна Магнус Карлсенга қарши дона суриши маълум бўлганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг