Ҳужжатлар янги номда қабул қилинди

18:54 05 Май 2020 Жамият
879 0

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 23 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Соғлом авлод учун” медалини таъсис этиш тўғрисида” ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, қабул қилинган эди.

Кеча бўлиб ўтган мажлисда мазкур қонун лойиҳалари “Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисидаги”, “Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисидаги”,деган янги номлар билан қабул қилинди.

“Саломатлик” ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади. Ушбу орден билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланишлари мумкин. “Саломатлик” ордени икки даражадан иборат.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, I даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари, II даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахсларга эса базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади. Шунингдек, мазкур орденлар билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзлардан ҳам фойдаланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер