“Ҳунармандлар маркази” барчани ўзига чорлайди

16:28 14 Июль 2025 Жамият
248 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Шаҳрихон тумани азалдан ҳунармандчилик анъаналари билан ном қозонган. Пичоқчилик, каштачилик, бешиксозлик, тўнчилик, мебелсозлик каби йўналишлар фақат тирикчилик воситаси эмас, балки аждодлардан мерос бўлиб келаётган бебаҳо санъат сифатида ривожланиб келмоқда. Бу борадаги тажриба ва маҳоратни янада ошириш, усталарни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳунармандлар маркази” ташкил этилгани ҳам эътиборга молик. 1,2 гектар майдонда жойлашган ушбу масканда 32 та ҳунармандчилик устахонаси, 250 ўринли савдо растаси, мўъжазгина дўппидўзлик ва пичоқчилик музейи барпо қилинган.

— Шаҳрихонда пичоқчилик тарихи 1800 йилларга бориб тақалади, —дейди уста ҳунарманд Раҳматтилло Алихўжаев. — Ҳозирга келиб 300 нафардан зиёд пичоқчилар ўз хонадонида фаолият олиб боради. Уларнинг маҳсулотини харидорларга тақдим этиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда марказнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

Дарҳақиқат, “Ҳунармандлар маркази” қадимий санъат ва замонавий иқтисодиёт уйғунлигида ҳунарманд ва харидорлар учун ҳар томонлама қулай масканга айланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер