“Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграциялаштирилади

14:51 23 Июнь 2020 Иқтисодиёт
1511 0

“Ўзбекистон Республикасида “Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланиб, қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди. Жумладан:

аҳоли учун истеъмол кредитлари ажратиш тартиби янада соддалаштирилади ва такомиллаштирилади;

барча кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилади;

“Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимларини интеграциялаштирилади;

"QR" код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг оммабоплиги оширилади ва кўлами кенгайтирилади;

молиявий хизматлар кўрсатувчи муқобил ташкилотлар ривожлантирилади, “Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер