Ҳукумат таркибида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди

10:59 21 Июнь 2024 Сиёсат
384 0

Бугун, 21 июнь куни Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига асосан, лавозимларга тайинланган ва тасдиқлаган бир қатор номзодлар Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ҳукумат аъзоларига таништирилди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби хабар берди.

  • Унга кўра, Абдуваққос Рафиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;
  • Азим Аҳмадхўжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;
  • Олимжон Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Амриддин Абдураҳмонов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг йўл хўжалиги соҳасига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер