Ҳудудга ноқонуний ўрнатилган тўрлар олиб ташланди ҳамда тўрга тушган қушлар қўйиб юборилди
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Бўстонлиқ тумани бўлими ҳамда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси пост-патруль хизмати ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида туманнинг Қораманас МФЙ ҳудудида фуқаро И.Р. ов қилиш қоидаларини бузган ҳолатда сайроқи қушларни овлаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси талабларини бузганлиги учун ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. И.Р. базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари — 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Шунингдек, ҳудудга ноқонуний ўрнатилган тўрлар олиб ташланди ҳамда тўрга тушган қушлар қўйиб юборилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг