Ҳомиладор аёл сунъий интеллект хатоси туфайли ҳибсга олинди

00:04 14 Август 2023 Дунё
1193 0

Фото: Иллюстратив фото

Хабарларга кўра, АҚШнинг Детройт шаҳрида 8 ойлик ҳомиласи бўлган Портиа Вудрафф ўғирлик ва автомашиналарни олиб қочиш жиноятларида айбланиб ҳибсга олинган. Аёлни ҳибсга олиш сунъий интеллект технологияси асосида ишловчи юзни автоматик аниқлаш тизимидаги “хатолик” сабабли юз берган.

Портиа Вудрафф содир этмаган жинояти юзасидан 11 соатлик ҳибсдан сўнг, 100 минг АҚШ доллар тўлаш мажбурияти билан озод қилинган. Кейинчалик Уэйн округи прокурори Вудраффга қўйилган айбловларни асоссизлигини исботлаб, бекор қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер