Ҳоким кутубхонага китоблар жамланмасини туҳфа қилди

10:29 21 Апрель 2025 Жамият
376 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Ангор тумани ҳокими Қ.Мардонов туман ахборот-кутубхона марказига 500 дона турли мавзуларда, барча ёшдаги китобхонларга мўлжалланган китоблар жамланмасини совға қилди.

Бугунги кунда китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёш авлодни миллий ғурур, Ватанга муҳаббат ва юрт тараққиётига дахлдорлик туйғуси билан тарбиялаш долзарб масалалардан биридир.

Ҳокимнинг ташаббуси туман ахборот-кутубхона марказининг китоб фондини янада бойитди. Ҳозирда марказда 88 мингдан ортиқ китоб, шу жумладан, 900 га яқин электрон адабиётлар мавжуд.

Китоблар байрамига айланган тадбирда ҳоким туман ахборот-кутубхона маркази фаолияти ва китобхонлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Кутубхона жамоаси билан ўтказилган учрашувда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, аҳолининг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш юзасидан фикр алмашинилди.

Шуни айтиш керакки, ҳокимларнинг бундай ташаббуслари Сурхондарё вилоятида оммалашмоқда. Бундан олдин Шўрчи тумани ахборот-кутубхона марказига туман ҳокими А.Ишмурзоев ўзининг шахсий кутубхонасидан 300 дона китоб совға қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер