“Ҳизбуллоҳ” Исроил разведка базасига ракета ҳужуми уюштирганини маълум қилди

13:33 22 Октябр 2024 Дунё
240 0

Иллюстратив фото

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроил пойтахти Тель-Авив шаҳри чеккасидаги Глилот ҳарбий разведка базаси ва Ҳайфа шимоли-ғарбидаги Исроил ҳарбий-денгиз базасига ракета ҳужумларини уюштирганини маълум қилди.

“Ислом қаршилик жангарилари Тель-Авив чеккасидаги Глилот ҳарбий разведка базасига ракета ҳужуми уюштирди”, — дейилади ҳаракат матбуот хизмати сешанба кунги баёнотида.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Исроил пойтахти яқинидаги Нирит қишлоғига ҳам ракета зарбаси берилган.

Хабарда айтилишича, ҳаракат Ҳайфа шимоли-ғарбидаги Стелла Марис ҳарбий-денгиз базасига ракеталар билан ҳужум қилган.

Ҳозирча, бу маълумотга Исроил томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер