Ҳиндистонда юк машинаси йўл четида ухлаб ётган 15 нафар меҳнат муҳожирини босиб кетди
Ҳиндистоннинг Гужарат штатида юк машинаси трактор билан тўқнашиб кетиши ва ҳайдовчилар бошқарувни йўқотиши натижасида автоҳалокат содир бўлди. Юк машинаси йўл четида ухлаб ётган 15 нафар меҳнат муҳожирини босиб кетган. Ушбу автоҳалокатда яна олти киши оғир тан жароҳати олган.
Расмийлар ҳодиса текширилаётгани ва жароҳат олганлар касалхонада даволанаётгани маълум қилди.
Ҳиндистон шаҳарларида йўл четларда ухлаб ётган меҳнат муҳожирларини кўриш одатий ҳол.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили штатларнинг бирида темир йўл устида ухлаб қолган 16 нафар меҳнат муҳожирлари юк поезди уриб юбориши натижасида ҳалок бўлган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг