Ҳиндистонда коронавируснинг «ноёб» мутацияси аниқланди. У қанчалик хавфли?
Фото: Reuters
Ҳиндистонда коронавируснинг яна бир мутацияси аниқланди. Унинг хавфлилик даражаси ўрганилмоқда.
Ҳиндистонлик шифокорлар иккита мутацияга эга коронавируснинг янги турини аниқлашган. Бу ҳақда «Reuters» ахборот агентлиги мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
«Коронавируснинг бир қатор бошқа штаммлари билан бирга мамлакатда янги қўш мутация аниқланди», дейилади баёнотда.
Ҳиндистон ҳукумати ушбу мутациялар айрим штатларда янги ҳолатларнинг тез суръатларда кўпайишига тўғридан-тўғри алоқаси борлиги ҳақида хулоса қилиш учун етарли маълумотлар тўпланмаганини маълум қилди.
Манбага кўра, сўнгги суткада Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси асоратларидан 275 киши ҳаётдан кўз юмган. Бу йил бошидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, яна 47 262 кишида вирус аниқланган. Бу ўтган йилнинг ноябрь ойининг бошидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлиб, мамлакатда ушбу инфекция билан зарарланганларнинг жами сони 11,7 миллион кишига етган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг