Ҳиндистонда иш берувчилар томонидан эксплуатация қилинган ўзбекистонлик аёл ватанига қайтарилди

13:16 16 Март 2026 Жамият
178 0

Ўзбекистон фуқароси Р.Р. (аёл) ҳужжатларини йўқотиб қўйиши ва иш берувчиларнинг виждонсиз хатти-ҳаракатлари оқибатида қийин аҳволда қолган. Ноқонуний эксплуатация хавфига дуч келган аёл ёрдам сўраб мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонасига мурожаат қилган.

Дипломатик ваколатхона ходимлари зудлик билан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ва миграция хизматлари билан алоқа ўрнатиб, фуқаронинг Ҳиндистонда бўлиш билан боғлиқ ҳуқуқий муаммоларини ҳал этди.

Натижада, элчихона кўмагида зарур чиқиш ҳужжатлари расмийлаштирилди ва ватандошимиз 14 март куни «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY424 рейси билан Ўзбекистонга соғ-омон қайтиб келди.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги дипломатик ваколатхонаси ватандошларни чет элга чиқишда ҳушёр бўлишга, шубҳали иш таклифларига ишонмасликка ва хорижий мамлакат қонунчилигига қатъий риоя қилишга чақиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер