Ҳиндистонда бир кунда икки мингдан ортиқ одам коронавирусдан вафот этади
Фото: РИА Новости
Ҳиндистонда бир кунда коронавирус инфекциясининг 2003 та ўлим ҳолатлари қайд этилди ва мамлакатда жами COVID-19 қурбонларининг сони 11 903 нафарга этди.
Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, чоршанба куни эрталаб мамлакатда 11 000га яқин янги коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Беморларнинг умумий сони 354 065 нафарга етган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда 155 227 бемор касалхоналарда, бундан ташқари 186 934 одам тузалиб чиққан.
Ҳиндистон ҳукумати шу ҳафта қаттиқ изоляциядан чиқишнинг биринчи босқичини бошлади. Аксарият штатлар савдо марказлари, ибодатхоналар ва зиёратгоҳ жойлари, шунингдек, ресторан ва меҳмонхоналарни икки ойдан ошиқ вақт ўтгач, баъзи чекловлар билан очишга рухсат беради.
Кўпгина шифокорлар эса мамлакатда касалланиш даражасининг кўтарилишини изоляциянинг юмшатилиши билан боғлашмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг