Ҳиндистон мудофаа вазирлиги 9,8 миллиард долларга қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар сотиб олади

21:19 06 Июнь 2022 Дунё
637 0

Фото: Reuters

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги умумий қиймати 764 миллиард рупийга (9,8 миллиард доллар) қурол-яроғ ва ҳарбий техника сотиб олади. Бу ҳақда «The Hindu» нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, харидлар бўйича таклифлар Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингх бошчилигидаги Мудофаа харидлари бўйича кенгаш томонидан маъқулланган. Барча маблағ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга йўналтирилади.

Ушбу маблағнинг деярли ярми Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари лойиҳаси бўйича ишлаб чиқариладиган янги авлод корветларини сотиб олишга йўналтирилади.

Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан йиғилган «Dornier» самолётлари, «Су-30МКИ» қирувчи самолётлари учун маҳаллийлаштирилган двигателлар, юк кўтариш техникалари, танкка қарши тизимли жанговар машиналар, душман зирҳли техникаларини аниқлаш учун мобил радарлар сотиб олинади.

Бундан ташқари, шартнома доирасида «Рақамли қирғоқ қўриқлаш хизмати» лойиҳаси ҳам амалга оширилади. У ер ва ҳаво операцияларини режалаштириш, логистика, молия ва кадрлар жараёнларида замонавий технологиялардан фойдаланиш имконини беради.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг «Cochin Shipyard Limited» (CSL) кемасозлик заводи Ҳиндистоннинг биринчи шахсий самолёт ташувчи кемаси барпо этилгани ҳақида хабар берган эди. Кема Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари топширилгандан кейин «INS Vikrant» («Жасур») номини олади.

Ҳиндистоннинг биринчи авиаташувчиси 39 минг тонна сиғимга эга бўлиб, у 26 та «МиГ-29К» қирувчиси, 10 та «Ка-28» ва «Ка-31» вертолёти, шунингдек, «HAL Dhruv» ва «Westland Sea King» самолётларини олиб юради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер