Ҳиндистон ҳудудида Афғонистондан олиб келинган уч тоннага яқин гиёҳвандлик моддаси топилди

16:56 21 Сентябр 2021 Дунё
1134 0

Фото: Reuters

Ҳиндистонда контрабандага қарши разведка ходимлари Гужарат портидан қарийб уч тоннага яқин героин гиёҳвандлик моддаси топган. Бу ҳақда "BBC News" ҳукуматдаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мусодара қилинган гиёҳвандлик моддаларининг умумий қиймати 2,7 миллиард долларга баҳоланмоқда. Гиёҳвандлик моддалар Афғонистондан Эроннинг Бендер-Аббос порти орқали етказиб берилгани тахмин қилинмоқда.

Манбага кўра, дастлабки тинтувлар Ҳиндистоннинг бир қанча йирик шаҳарларида ўтказилган. Разведка ходимларининг айтишича, икки киши ушбу ишга алоқаси борликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Шунингдек, бир неча афғон фуқаролари тергов қилинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер