Ҳимоя ордери муддати 1 йилгача узайтирилиши мумкинлиги белгиланди
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи шахс ва унга тазйиқ ўтказган ва зўравонлик қилган шахс бир жойда ишласа ёки ўқиса, ички ишлар органи мансабдор шахси уларнинг ўртасидаги бевосита алоқани тақиқлаш бўйича ташкилотга тақдимнома киритади ва ташкилот раҳбари тақдимнома ижросини таъминлайди.
Ҳимоя ордери муддати суд томонидан 1 йилгача узайтирилиши мумкин.
Илгари муддат 30 кунгача ички ишлар органлари томонидан узайтирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг