«Ҳеч ким Россияни душман деб билмайди... Бу биз Россияни таърифлаш учун ишлатадиган сўз эмас» — Пентагон вакили
Фото: AP
АҚШ Мудофаа вазирлиги Россияни АҚШ ва Шимолий Атлантика альянсининг душмани деб билмайди.
Ушбу фикрларни Пентагон вакили Жон Кирби брифинг чоғида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда "C-Span" телеканали.
«Ҳеч ким Россияни душман деб билмайди... Бу биз Россияни таърифлаш учун ишлатадиган сўз эмас», дейди Кирби.
Шунингдек, у Россия ва Сербия ўртасидаги қўшма ҳарбий машқлар тўғрисидаги саволга жавоб берди. Пентагон вакилига кўра, машғулотлар ҳақида уларга изоҳ бериш учун етарли маълумотга эга эмаслигини айтган.
«Мен ушбу икки мустақил мамлакат ўз машқлари ва ўзаро муносабатларини муҳокама қилишларини истардим», дея қўшимча қилди Кирби.
Аввалроқ, АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Россия ҳарбий раҳбарияти ҳарбий машғулотларнинг ўтказиш ва мақсадлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш нуқтаи назаридан етарли даражада шаффофликни намойиш этмаслигини айтган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг