Ҳаж зиёратига болаларни олиб бориш таъқиқланади — Саудия Арабистони
Саудия Арабистони 2025 йилда ҳаж зиёрати учун ташриф буюрадиган сайёҳларга ёш болаларни олиб келишни тақиқлади. Бу ҳақида «NDTV World» нашри хабар берди.
Ҳаж ва Умра вазирлигининг маълум қилишича, мазкур қарор болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
«Ҳар йили зиёрат жойларида ташриф буюрувчилар сонининг кескин кўпайиб кетиши оқибатида жиддий тиқилинчлар юзага келади. Бундай ҳолатлар болалар саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда», — дейилади вазирлик хабарда.
Маълумот учун, Саудия Арабистони йиллик ҳаж зиёратини қаттиқ назорат қилиб, ҳар бир давлатга чекланган квоталар ажратади. Сабаби рухсатсиз ташриф буюрувчилар оқимининг кўпайиб кетиши зиёратчиларнинг ҳаётини хавф остига қўяди.
2025 йилги Ҳаж мавсуми ойнинг кўринишига қараб 4-6 июнь кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг