Ҳаж ва Умрага борувчилар менингитга қарши эмланиши зарур. Талаб бекор қилинмаган — Санэпидқўмита

10:41 12 Февраль 2025 Жамият
467 0

Ижтимоий тармоқларда Ҳаж ва Умра зиёратларига бораётганлар менингитга қарши вакцина олиш талаби бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Санэпидқўмита ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, талаб ўз кучида эканини маълум қилди.

Саудия Арабистони Қироллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йилнинг декабрь ойида 2025 йилдан бошлаб Умра ва Ҳаж амалларини бажариш учун келадиган барча зиёратчиларнинг менингит инфекциясига қарши эмаланганлик тўғрисидаги ҳужжати бўлиши шартлигини талаб қилувчи меъёрий ҳужжат чиқарган эди.

Санэпидқўмита «энди вакцина олмасдан Умрага борсангиз бўлади», мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Ҳаж ва Умра зиёратларига борувчиларда менингит касаллигига қарши эмланганлик ҳақида ҳужжат бўлиши зарурлигини таъкидлади.

«Мамлакатимизга юқумли касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этилади», дейилади қўмита хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер