Ҳасанбой Дўсматов Париж Олимпиадасининг ярим финалида!
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
-51 кг вазн тоифасида рингга чиққан боксчимиз «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларидаги иккинчи жангида ҳам ғалабага эриша олди.
Дўсматов чорак финал баҳсида қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши чиқди. Қизиқарли кечган баҳснинг биринчи раундда 2:3 ҳисобида ютқазган Ҳасанбой, иккинчи раундда 3:2 кўринишида устун келди. Учинчи раундда эса 5:0 ҳисоби қайд этилди ва Дўсматов кейинги босқичга йўл олди.
Навбатдаги жанг Кабо Верде вакили Даниел Давид Варела де Пинага қарши бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг