Ҳарбий қисм «Ватанпарварлик карвони» ташкилотчиси бўлди

11:25 27 Декабрь 2024 Жамият
332 0

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Қоракўл тумани чегараолди ҳудудида фаолият юритаётган 33-умумтаълим мактабида «Ватанпарварлик карвони» тарғибот тадбири ташкил этилди. Туманда жойлашган ҳарбий қисм томонидан уюштирилган бу тадбир ёшларга ҳаяжонли лаҳзаларни ҳадя қилди.

— Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 33 йиллиги муносабати билан билим даргоҳимизга ҳарбийларнинг ташриф буюришлари, биз билан она Ватан ҳимояси, аскар ҳаёти каби мавзуларда суҳбат қуришлари, кўргазмали чиқишлар, замонавий қуроллар ҳақида берилган маълумотлар, спортнинг стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар — буларнинг барчаси кунни мазмунли ўтказибгина қолмай, билим ва тушунчаларимизни ҳам бойитди, — дейди мактаб ўқувчиси Шоҳжаҳон Шуҳратов. — Мен стол тенниси мусобақасида ғолиб чиқдим.

«Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахридир!» шиори остида ўтаётган шундай тадбирларнинг яна бири туман мудофаа бўлими билан ҳамкорликда чегараолди ҳудудидаги 25-умумтаълим мактабида ҳам ташкил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер