Ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази” ташкил қилинади
Жиззахлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев иқтидорли ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлашга оид режалар ҳақида маълумот берди.
“Ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази”ни ташкил қиламиз. Ушбу марказ ёшларимиз учун чинакам “лойиҳалар фабрикаси” бўлади ва унга эркин иқтисодий зона мақоми берилади.
Ушбу Марказда лойиҳа офислари жойлаштирилиб, ёшлар ғояларини “тайёр бизнес”га айлантиришга кўмаклашади.
Шунингдек, Марказ ҳудудида саноат зоналари ва “стартап” лойиҳалари учун коворкинг майдончалари бўлади.
Туманлардаги жами 210 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарига эса, Марказларнинг филиали мақоми берилади ва уларда “лойиҳа гуруҳ”лари иш юритади”, – деди номзод.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг