Ҳар бир раҳбар самарадорлик ва талабчанликни сезиши керак, қоғоздаги рақамлар амалий натижага айланиши шарт ва зарур — Шавкат Мирзиёев

13:49 12 Февраль 2024 Сиёсат
496 0

Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбариятига илғор тажрибалар асосида қишлоқ хўжалигининг ҳар бир тармоғини ривожлантириш, соҳага инновацияларни олиб кириш бўйича таклифлар ва амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, тақдимот қилиш топширилди.

Бугун белгилаб берилган вазифалар ижроси учун масъулиятни, интизом ва назоратни кучайтириш талаби қўйилди.

Топшириқлар ижросини мувофиқлаштириш учун Вазирлар Маҳкамасида штаб ташкил қилинади. Штабда кунлик назорат ва ҳафталик муҳокама қилиш тизими йўлга қўйилади.

“Ҳар бир раҳбар самарадорлик ва талабчанликни сезиши керак, қоғоздаги рақамлар амалий натижага айланиши шарт ва зарур”, — деди Президент сўзининг якунида.

Йиғилиш давомида қишлоқ хўжалиги масъуллари ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер