Ҳар бир мурожаат қатъий назоратда

11:59 29 Май 2020 Жамият
1361 0

Иллюстратив фото

Пандемия карантини даврида тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш иқтисодиётимиз барқарорлигининг гарови. Шу боис мазкур масала Республикамиз ҳукуматининг доимий назоратида. 

Бу борада Республикамиз Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида ташкил этилган Республика Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари айниқса, қўл келиб, тадбиркорлар ва чет эллик инвесторлар мазкур даргоҳда ўз муаммоли масалалари ва мурожаатларига ечим топмоқда.

Ташкил топганига эндигина бир йил тўлган Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Навоий вилояти қабулхонасига ўтган давр мобайнида 3264 та масала бўйича 2311 та мурожаат келиб тушган бўлса, 
2020 йил 1 январидан то шу кунга қадар 1571 та масала юзасидан 904 та мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг 1234 таси, яъни 80,7 фоизи ижобий ечимини топди. 236 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 59 та масала асослантирилган тарзда рад этилди.

— Мамлакатимизда давом этаётган карантин даврида ҳам тадбиркорларимизнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмаяпти, — дейди Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Навоий вилояти қабулхонаси мудири Дилшод Шакаров. – Бунда Қабулхоналар Республикамиз Президентининг 2020 йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони асосида мурожаатлар онлайн тарзда қабул қилиниб, ижроси бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, пандемия шароитида карантин сабабли фаолият юрита олмаган, молиявий ва бошқа қийинчиликларда дуч келган тадбиркорлардан жами 
203 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди. Яна бир муҳим тарафи шундаки, айнан пандемия бўйича тушган мурожаатларни масъул ташкилот томонидан кўриб чиқиш муддатлари 2 кун этиб белгиланмоқда. Натижада 203 та мурожаатдан 173 таси (90 фоизи) ўз ижобий ечимини топди.

Таъкидлаш жоиз, коронавирус пандемияси бўйича келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми, яъни 103 таси - кредит тўлов муддатини узайтириш, 29 таси солиқ тўловларини кечиктириш, 22 та мурожаат эса ўз маҳсулотини бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга олиб ўта олмаётган тадбиркорлардан келиб тушган. Қолган 49 мурожаат турли масалалар бўйича қабул қилиб олинган. Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда биринчи навбатда уларнинг ҳақиқатан ҳам коронавирус пандемияси даврида зарар кўраётганлиги, фаолият юритмаётганлиги ёки қисман фаолият кўрсатаётганлигидан келиб чиққан ҳолда якуний хулоса берилмоқда.

Шунингдек, мурожаатларни қисқа муддатларда кўриб чиқиш ва муаммоларни ҳал этиш мақсадида Бизнес-омбудсман вилоят вакили, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва Бош вазир Қабулхоналари ҳамкорлигида иш олиб борилиб, ҳар бир масала қатъий назоратга олинган.

Темур ЭШБОЕВ,
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер