Ҳам пулдан, ҳам автомашиналардан айрилди

09:21 12 Август 2019 Жамият
1007 0

Иллюстратив фото

 2019-йил январь-июнь ойларида Сергели туманида 38 ёшли Хуршиджон К. таниши бўлган 47 ёшли Бахтиёр Х.га ҳар хил турдаги 3 та “Кобальт”, “Нексия” ва “Спарк” автомобилларини у учун харид қилишини ваъда қилган. Бунинг учун у Бахтиёр А.дан 19 350 АҚШ доллари олган. Аммо ваъдасида турмасдан, харид қилинган автомобилларни бошқасига сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт буйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер