Ҳалок бўлган Ҳаж зиёратчилари сони ошди
Ҳаж зиёратида ҳалок бўлганлар сони 1301 кишига етди. Бу ҳақда Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган. Қайд этилишича, марҳумларнинг 83 фоизи керакли рўхсатномаларсиз сафарга чиққан зиёратчилар бўлган. Улар иссиқ об-ҳавода узоқ масофаларни босиб ўтган.
Марҳумлар Маккада ҳурмат ва эҳтиром билан дафн этилмоқда.
Ҳаж зиёрати бошланишидан олдин мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиёратчиларни иссиқ об-ҳаводан огоҳлантириб, шунга монанд тайёргарлик кўришини сўраган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг