Ҳафта давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади
Бугун Ўзбекистонда жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳудудларнинг кўп қисмида куннинг ўртасига келиб, ҳаво 20-22° илиққача исийди. Фақат Кавказ ҳудудларидан шимолий ҳудудларга булутли массивлар киради, бунда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин ва ҳаво ҳарорати 9-14° илиқ атрофида бўлади.
Эртага фронтал зона ўтишида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Пайшан куни республика ҳудудининг кўп қисмида ёмғир кузатилмайди, фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида баъзи жойларда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ атрофида бўлади.
Жума куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 20-22° илиққача кўтарилади. Фақат шимолий ҳудудларда об-ҳаво ўзгаришни бошлайди. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати шимолий ҳудудларда 2-7° илиққача пасаяди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг