Ғузор тумани ҳокими ишдан кетди
архив фото
Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 апрель куни Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов ўз аризасига кўра, лавозимидан озод этилган.
Вилоят ҳокими Саъдулла Бобоқуловга фидои хизматлари учун раҳмат айтиб, саломатлигини тиклаб тез орада сафга қайтишини сўраган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг