Гулистондаги вилоят мусиқали драма театрида ёнғин чиқди
Видеодан кадр
Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали Драма театрида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, бугун, 5 август куни соат 18:06 да Гулистон шаҳри «Шодлик» МФЙ, Ўзбекистон шох кўчасида жойлашган объектлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:09 да воқеа жойига етиб борган ҳамда соат 18:12 да ёнғинни қуршаб олиб, 19:00 да тўлиқ ўчирган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаатлар келиб тушмаган. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг