“Голланд” гулларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди

23:40 12 Март 2019 Иқтисодиёт
1201 0

Фото: Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ўтказилаётган профилактик тадбирлар ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, қонунбузарлар томонидан қинғир йўллар билан фойда олишга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди. Ана шундай ҳолатларнинг бири ҳақида сайтимизга Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг матбуот хизматидан маълум қилишди.

Маълум бўлишича, бундай қонунбузарлик ҳолати “Ғишткўприк” чегара божхона постида содир этилган. Мамлакатимизга ўзининг “Lacetti”, “Сhevrolet Lacetti” русумли автотранспорт воситаларини бошқариб кириб келган фуқаролар И.М. ва А.А.ларнинг автотранспорт воситалари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада уларнинг йўловчи божхона декларацияларида ёзиб кўрсатмасдан ҳамда оғзаки сўровда маълум қилмасдан, қиймати 43 миллион 750 минг сўмлик 875 дона ҳар хил рангдаги Голландия атир гулларини республикамизга олиб кираётгани фош қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер