Германиялик журналистлар Самарқанд шаҳридаги “Хишрав” гидроэлектр станциясига ташриф буюришди

15:01 01 Ноябрь 2023 Жамият
276 0

Бугун, 20 октябрь куни Энергетика вазирлиги томонидан мамлакатимизга Германия Федератив Республикасидан ташриф буюрган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Самарқанд шаҳридаги “Хишрав” гидроэлектр станциясига пресс-тур ташкил қилинди.

Мазкур ГЭС қуввати 26,6 МВтга тенг бўлиб, у йилига ўртача 140 млн кВт•соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқаради. Натижада 57,3 млн метр куб табиий газ тежалади.

Ушбу ГЭС 88,4 мингта хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ГЭС 2022 йилнинг декабрь ойида модернизациядан сўнг янги қувватда иш бошлаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер