Германияда Украина тезроқ Россия билан музокара ўтказишга чақирилди

14:21 17 Апрель 2024 Дунё
540 0

Иллюстратив фото

Украина Россия билан тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларни имкон қадар тезроқ бошлаши керак, чунки Киевдаги вазият кундан-кунга ёмонлашмоқда. Бу фикрларни Бундестаг депутати Сара Вагенкнехт айтиб ўтди.

«Мен бир йил давомида можарога барҳам беришга чақириб келаман. Ўшанда Украинанинг музокаралардаги позицияси анча яхши эди. Можаро қанча узоқ давом этса, Украинадаги вазият шунчалик ёмонлашади», — деди Вагенкнехт.

Парламентарий нуқтаи назардан, Владимир Зеленскийнинг можарони тинч йўл билан ҳал қилиш талаблари реал эмас. Мисол тариқасида у Украинанинг Қримни қайтариш истагини келтирди, бу мутлақо абсурд.

Вагенкнехт, шунингдек, Ғарбдан Киевга қурол-яроғ етказиб берилиши Украина Қуролли кучларининг ғалабаси билан можарога барҳам беришга ёрдам бермаслигини, аксинча вазиятни янада оғирлаштиришини таъкидлади.

Бундан олдин Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ кўмагисиз Киевнинг Россия билан можарода ғалаба қозониш имконияти йўқлигини айтган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер