Германия Россиянинг G7 саммитига қайтишига қарши чиқди ва Трампнинг таклифини рад этди

22:11 27 Июль 2020 Дунё
1052 0

Германия АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россия раҳбари Владимир Путинни дунёнинг иқтисоди энг ривожланган Катта еттилик давлатлари - G7 саммитига таклиф қилиш режасини рад этди, дейди Германия Ташқи ишлар вазири Ҳеико Маас.

Россия 2014 йилда Қримни аннекция қилганидан кейин G7 дан чиқариб юборилганди. Доналд Трамп ўтган ойда Россияни яна G7 га қўшиш масаласини кўтарганди. Аммо Ҳеико Мааснинг сўзларига кўра, Россия Қрим ва Шарқий Украинадаги муаммоларни бартараф этмас экан, унга Катта еттиликка қайтишга рухсат берилмайди.

Россия айни пайтда кўпроқ аъзога эга бўлган бошқа бир кенгаш - G20 аъзосилигича қолмоқда.

“Россия Украинадаги жанжалга тинч йўл билан ечим топиш орқали ўзининг G7 га қайтиши учун энг катта ҳиссани қўшиши мумкин. Россия билан турли соҳалардаги муносабатлар ҳозирда қийин аҳволда. Лекин биз шуни ҳам тан оламизки, Украина, Ливия ва Суриядаги можароларни ҳал қилиш учун биз Россияга муҳтожмиз. Лекин Россия ҳам саммитга қайтиш учун ҳаракат қилиши керак” дейди Маас.

1 июлдан бошлаб Европа Иттифоқининг олти ойлик раислигини қабул қилиб олган Германия Ливия ва Украинадаги муаммоларни ечишда воситачи давлатга айланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер