Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирган британиялик амалдор ишдан бўшатилди

17:50 31 Октябр 2023 Дунё
264 0

Фото: Global Look Press

Буюк Британия Консерватив партияси аъзоси, Фан, инновациялар ва технологиялар департаментида вазир ёрдамчиси бўлиб ишлаган Пол Бристоу Бош вазир Риши Сунакга йўллаган мактубида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирганидан сўнг ишдан бўшатилди. Бу ҳақда “The Guardian“ хабар бермоқда.

Нашрнинг аниқлик киритишича, сиёсатчи ўтган ҳафта бош вазирга йўллаган икки саҳифалик мактубида, 7 октябрь куни ҲАМАС ҳужумидан кейин Исроил ҳужумлари натижасида Ғазо секторидаги Фаластин фуқаролари “оммавий жазо”га дучор бўлаётганини қайд этган.

“Доимий ўт очишни тўхтатиш ҳаётни сақлаб қолади ва инсонпарварлик ёрдамини энг муҳтож одамларга етказишда давом этиш имконини беради”, деб ёзган у ўз хатида.

Бундан аввал бош вазир Риши Сунакнинг матбуот котиби Буюк Британия Ғазо секторида ҲАМАС ҳаракати йўқ қилинмагунча ўт очишни тўхтатиш чақирувларига қарши эканини маълум қилганди.

“Тўлиқ ўт очишни тўхтатиш фақат ҲАМАСга фойда келтиради. Гуманитар паузалар — вақтинчалик ва чекланган — операцион восита бўлиши мумкин ва бу биз кўриб чиқишимиз ва муҳокама қилишимиз мумкин бўлган нарсадир”, деди у.

Аввалроқ, Буюк Британия Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатиш бўйича “мавҳум” чақириқлардан қочишга чақирилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер