Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси тайинланди
Мурод Бекберганович Атаджанов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Мурод Атаджанов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Жамшид Қўчқаров Шерзод Кудбиев ўрнига вазир лавозимига тайинланганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг