Газ заправкаларда сиқилган газ сотилиши ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда — Энергетика вазирлиги

11:12 27 Январь 2021 Жамият
693 0

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ишини сифатли ташкил этиш, уларда автотранспортга хизмат кўрсатилишини яхшилаш мақсадида сиқилган газ сотилиши ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 1070 дан зиёд автомобилга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолият юритмоқда. Уларнинг барқарор фаолият юритишини таъминлаш учун етказиб берилаётган газнинг зарур ҳажмини аниқ ҳисоб-китоб қилиш ва улар ҳар куни автотранспортга қуйилаётган газга оид маълумотларнинг шаффофлигига асосланган бўлиши лозим.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер